Ариза юбориш

iOS фойдаланувчилари учун янгилик — “Рақамли маҳалла” App Store’да!

29.09.2025
521
iOS фойдаланувчилари учун янгилик — “Рақамли маҳалла” App Store’да!

“Рақамли маҳалла” платформасининг iOS қурилмалари учун мўлжалланган иловаси расман фойдаланишга чиқарилди! Уни App Store орқали юклаб олиб, мутлақо бепул фойдаланишингиз мумкин.

iOS версиясида нима қила оласиз?

  • Маҳалла еттилиги аъзолари билан танишиш;
  • Еттилик аъзоларининг ваколатлари ҳақида маълумот олиш;
  • Онлайн мурожаат юбориш, еттилик аъзолари билан фикр алмашиш, маҳалла ҳаётига доир масалалар бўйича таклифлар билдириш;
  • Юборилган мурожаатларни реал вақт режимида кузатиш;
  • Ижтимоий ёрдам олиш учун ариза топшириш;
  • Хориждан муносиб иш топишда давлат кўмагидан фойдаланиш  –
    ва бошқа кўплаб имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

“Рақамли маҳалла” — маҳаллангиз ҳаётида фаол иштирок этиш ва мавжуд давлат хизматларидан тез ва осон фойдаланишнинг энг қулай йўли.

Эслатиб ўтамиз: аввалроқ “Рақамли маҳалла” платформасининг Android қурилмалари учун чиқарилган мобил илова 1 ҳафта ичида Ўзбекистондаги TOP-5 оммабоп иловалар рўйхатида 2-ўринни эгаллаганди. Ҳозирга қадар у 50 минг мартадан кўпроқ юклаб олинган

Тавсия