Ариза юбориш

“Э-ҳуқуқшунос”да инновацион функциялар жорий этилмоқда

11.07.2025
261
“Э-ҳуқуқшунос”да инновацион функциялар жорий этилмоқда

“Э-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари сони ўсиб бораётгани жараёнга ахборот технологияларининг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш орқали иш ҳажмини оптималлаштиришни тақозо этмоқда. Шу маънода Адлия вазирлиги Униcон Софт компанияси билан ҳамкорликда тизимга сунъий интеллект имкониятлари изчиллик билан татбиқ этиб бормоқда. 

Жумладан, ташкилотлар томонидан юридик тусдаги ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи Юрист АИ номли чат-бот ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида ишга янги кирган, юридик тусдаги ҳужжат лойиҳалари билан ишлан кўникмаси шаклланмаган ходимлар ҳам юридик тусдаги ҳужжат лойиҳасини осонгина тайёрлаши мумкин.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ташаббуси билан тизимда мавжуд барча ҳужжат лойиҳаларини Мета усулида шакллантириш имконияти яратилди. Бу орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари юридик тусдаги ҳужжат лойиҳасини тўлагигача ишлаб чиқмайди. Балки лойиҳа бўйича керакли бандларнигина тўлдиради. Қолган жараёнлар автомат равишда амалга оширилади. 

Бу ўз навбатида, ташкилотларнинг ҳужжат лойиҳасини яратишга ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларининг ҳуқуқий экспертизага сарфлаётган вақтини оптималлаштириш билан бирга ҳужжатларни тезкор ва сифатли қабул қилинишига хизмат қилмоқда.

Адлия вазирлиги ҳамда «Униcон-софт» компанияси «Э-ҳуқуқшунос» электрон тизими фаолиятига замонавий инновацияларни жалб қилиш устида доимиз изланишда. Хусусан, келгусида юридик экспертиза жараёнида экстерриториаллик принсипини жорий қилиш, юридик тусдаги ҳужжат лойиҳаларини пакет шаклида қабул қилиш, бу жараёнларда ҳам сунъий интеллект имкониятларидан унумли фойдаланиш режалаштирилган.

 

Тавсия