2023 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда дунё бўйлаб хакерлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаш учун мўлжалланган зарарли дастурлар - стилерлардан фойдаланиб, 2,3 миллиондан ортиқ банк картаси маълумотларини қўлга киритган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги “Касперский лабораторияси”га асосланиб хабар бермоқда.
“Техник таҳлил натижаларига кўра, сизиб чиққан маълумотларнинг 95 фоизи ҳақиқий банк карталарига тегишли эканлиги аниқланди”, - дея маълум қилди компания вакиллари.
Агентлик аниқлаштирганидек, бутун дунё миқёсида ўғирланган карталар улуши 1 фоиздан ошмайди.
Мутахассислар маълумотларига кўра, шахсий маълумотлари ўғирланган қурилмаларнинг аксарияти - тахминан 26 миллиони Windows операцион тизимида ишлайди. Бироқ, “Касперский лабораторияси” таъкидлашича, бу хавфсизлик даражаси билан эмас, балки ушбу тизимнинг кенг тарқалганлиги билан боғлиқ.
Шундай қилиб, ўртача ҳар 14-чи стилер билан зарарланиш ҳолати банк картаси маълумотларининг сизиб чиқишига олиб келмоқда. 26 миллион ҳолат орасида зарарли дастур билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.