Home page Новости«Unicon Soft»-мени етук дастурчи бўлишимга имкон берди.

«Unicon Soft»-мени етук дастурчи бўлишимга имкон берди.

“Unicon Soft” дастурчиси Бегзод Азаматов билан суҳбат.

Ассалому алайкум, Бегзод сиз билан дастурчилик соҳаси ҳақида гаплашамиз.

Муҳбир:Дастурчи аслида ким?

Бегзод: Бир сўз билан айтганда эхм, компютер ёки мобил алоқа воситалари учун дастурий таъминотларни ишлаб чиқадиган касб эгаларидир. Дастурчи кўпроқ ўзини устида ишлайдиган меҳнатсевар инсон.
Дастур яратишнинг энг мураккаб жиҳатлари, бу аввалом бор, мижозларнинг фикрларини тўлиқ тушуниб олишдир. Сабаби, мижоз фақат буюртма беради. Сиз ёзган ҳар бир кодингизни орқага қайтаришни бошлайсиз.

Муҳбир: Бегзод сиз учун намуна бўла оладиган машҳур дастурчилардан кимларни санай оласиз?

Бегзод: Дастурчилардан кўпларни хурмат киламан. Бизнинг жамоамизда ҳам ҳурматга сазовор устозларимиз кўп. Улардан Равшан ака, Фахриддин акаларнинг фаолияти, йўналишлари менга жуда маъқул келган. Истаган пайтда ёрдам сўрасак албатта менга ёрдам беришади.

Муҳбир: Дастурчининг бошқа соҳавакилидан фарқи нимада?

Бегзод: Биласизми, дастурчи доимо ўз устидан ишлайдиган инсон ҳисобланади. Икки кун ўз устида ишламадими, изланмадими демак у кимдандир орқада ҳисобланади.

Муҳбир: “Unicon Soft” да качондан бери ишлайсиз?

Бегзод: Бу корхонада у ташкил топган дамларидан ишлаганман. Менимча, 2017 йилдан бери. Ва мен жамоамиздагилар билан фаҳрланаман.

Муҳбир: Бугунги кунда қайси тизим устида ишлаяпсиз?

Бегзод: Бугунги кунда биз “Adolat” тизимида ишлаб келмоқдамиз, унинг такомиллашиб, ривожланиб бориши биз ва фойдаланувчилар учун жуда муҳимдир.

Муҳбир: Бегзод бугунги керакли суҳбат учун раҳмат, саломат бўлинг.

Бегзод: Сизга ҳам ташаккур.